БИ-би-си Шимолий Кореяда ўз эшиттиришларини бошламоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПхеньян
Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Би-би-си телекорпорациясининг жаҳон янгиликлари хизмати КХДР ҳудудидан туриб ўз дастурларини олиб боради, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Хабарда таъкидланишича, "1940-йиллардан буён" амалга ошириб келинган радиоэшиттиришлар кенгайтирилиши туфайли бу ишни амалга ошириш имкони пайдо бўлган. "Бу Би-би-си учун тарихий кун бўлди", — дея баёнот қилди телерадиокомпания Бош раҳбари Тони Холл.

Sputnik радио студияси - Sputnik Ўзбекистон
Times газетаси Sputnik ва RTга ҳасад қилмоқда
Таймс нашрида берилган хабарларга кўра, 2017 йилнинг баҳор мавсумидан бошлаб, КХДР аҳолиси ҳар кун эрта тонгда ва кеч оқшомда радио орқали 30 дақиқалик янгиликлар дастурини тинлаб боришлари мумкин бўлади. Шунингдек, радионинг интернет-версияси ҳам яратилиши таъкидланмоқда. Би-би-си манбаларининг сўзларига қараганда, трансляция КХДР ҳудудидан олиб борилмасмиш.

"Дунё ҳақида аниқ маълумот олиш инсон ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ва менинг фикримча, Корея яриморолида ўз эшиттиришларимизни корейс тилида олиб бориш вақти келди", — деб таъкидлаган Би-би-сининг жаҳон янгиликлари хизмати раҳбари Фран Ансворт.

Би-би-си 2022 йилга келиб дунёнинг 40 тилида ўз дастурларини олиб боришни ва ўз мухлислари сонини 500 миллион кишига етказишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0