Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хатарли мамлакатлар рўйхатидан жой олди

© Behruz KarimovТермиз шаҳри
Термиз шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатлари - Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон - экспертлар томонидан саёҳат учун юқори хавфга эга мамлакатлар сифатида белгиланган

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. International SOS ва Control Risks компаниялари мутахассислари 2017 йилда туристлар учун энг хавфли бўладиган мамлакатлар рейтингини тузди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон нашри.

"Марказий Осиё мамлакатлари — Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон — экспертлар томонидан саёҳат учун юқори хавфга эга мамлакатлар сифатида белгиланган", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари руйхатидан жой олди
Мутахассислар, бу давлатларда сайёҳларга асосий тиббий ҳамда стоматология хизматлари кўрсатилишини таъкидлаганлар, аммо улар сифатли дори-дармон воситаларини топа олмаслик, сохта ёхуд сифатсиз дориларни харид қилиш сингари муаммоларга дуч келишлари мумкинлигини ҳам қўшимча қилганлар.

Бундан ташқари, вабо, данг иситма, безгак каби жиддий юқумли касалликлар ҳам сайёҳларга таҳдид солиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Дунё мамлакатлари хавфлилик даражасини аниқлашда, шунингдек, террорчилик, оммавий тартибсизликлар, уруш, ижтимоий зиддиятлар, умумий жиноятчилик каби мезонлар ҳам ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгиянинг Aon Belgium компанияси жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон террорчилик хавфи энг кам деб тан олинган мамлакатлар қаторидан жой олди, дея хабар тарқатган эди.

International SOS ва Control Risks компаниялари мутахассислари сайёҳлар учун энг хафли мамлакатлар сифатига — Ливия, Мали, Жанубий Судан, Яман, Сурия, МАР, Афғонистон ва Венесуэлани қўшганлар.

Янгиликлар лентаси
0