Сўров: АҚШ ОАВлари президент сайловини нохолис ёритди

© AFP / PAUL J. RICHARDSАҚШда президент сайлови
АҚШда президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкаликларнинг 80% президент сайлови вақтида мамлакат ОАВлари номзодлардан бирига мадад берди деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. АҚШ фуқароларининг аксарияти (80%) Мамлакат оммавий ахборот воситалари президент сайловини ёритиш вақтида номзодлардан бирига нохолис муносабатда бўлди деб ҳисоблайди, Sputnik.Мнения сўрови натижаларига асосан.

Сўровда иштирок этган АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи (59%) — президент сайлови вақтида миллий ва маҳаллий ОАВлар номзодлардан бирига нохолис муносабатда бўлди деб ҳисоблайди.

Сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 16 % миллий ОАВлар номзодларнинг бирга мадад берди деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг фақат 5% — маҳаллий ахборот воситалари нохолис, миллий ОАВлар эса — нохолис бўлди деб ҳисоблайди. Барча ОАВлар нохолис бўлди деб ҳисоблайдиган америкаликлар сони 20% ни ташкил қилди.

Сўров TNS UK тадқиқотлар компанияси томонидан Sputnik ахборот агентлиги ва радиоси учун АҚШда 3 — 7 ноябрь кунлари ўтказилди. "Президент сайловлари давомида ОАВлар номзодларнинг бирига нохолис  муносабатда бўлдими" деган саволга 18ёшдан 64ёшгача бўлган  1012 киши жавоб берди.

Сўров хатолик эҳтимоли 3% ни, ишончлилик эҳтимоли эса — 95% ни ташкил қилди.

Sputnik.Мнения - жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0