16:46 24 Январ 2018
Эфир
Туркия президенти Тойип Эрдоган. Архив сурат

Эрдўғон: Туркия ҳам ШҲТга аъзо бўлиши мумкин

© REUTERS/ UMIT BEKTAS
Дунёда
Ҳавола олиш
56401

Туркия президентининг фикрига кўра, Туркия учун ШҲТга аъзо бўлиш ЕИга аъзо бўлишдан кўра кенгроқ имкониятлар яратиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Туркия президенти Тоййип Ражаб Эрдўғон мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлиши эҳтимолдан холи эмаслигини айтди, РИА Новости Sabah нашрига асосан хабар қилмоқда.

"Brexit янада тарқалиши мумкин, бу ҳақида Франция ва Италияда гапирилмоқда. Бундай шароитда Туркия ўзини хотиржам ҳис қилиши керак. ЕИ – бу ягона йўл дейиш нотўғри бўлади. Туркия нега ШҲТга  аъзо бўлмаслиги керак? Мен бу ҳақида Путин ва Назарбоев билан гаплашганман. Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиши — бизга янада кенгроқ имкониятлар яратади”, — деди Эрдўғон журналистларга. 

Эслатиб ўтамиз, географик жиҳатдан Европа қитъаси ҳудудида жойлашган Туркия бир неча йиллардан бери ЕИга аъзо бўлишга астойидил ҳаракат қилиб келаётган эди. ЕИ раҳбарияти бўлса, Туркия олдига гоҳ у гоҳ бу талабларни қўйиб,

Туркиянинг Иттифоқ аъзолигига қабул қилмаётган эди. Лекин, охирги вақтларда ЕИ ҳудудида содир бўлаётган террорчилик, қочқинлар сони,  Грециянинг банкрот бўлиши каби муаммолар Европа Иттифоқига аъзо бўлиш — орзу қиладиган иш эмаслигини кўрсатмоқда. 

Ундан ташқари жамиятда Европа Иттифоқи мамлакатга салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайдиганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Масалан сентябрда Буюк Британия ҳудудида бўлиб ўтган умумхалқ референдумида аҳолининг катта қисми Европа Иттифоқидан ажралиш — Brexit тарафдори бўлиб чиқди. Шундан кейин Франция ва Италияда ҳам Brexit ҳақида кўрпоқ гапирила бошланди.

Асосий мавзулар