19:30 07 Декабр 2016
Эфир
ЛДПР раиси Владимир Жириновский, архив сурат

Жириновский Эрдўғон билан учрашуви ҳақида: Туркия ШҲТга аъзо бўлмоқчи

© Sputnik/ Сергей Пятаков
Дунёда
Ҳавола олиш
106401

24-ноябрь куни Россиянинг ЛДПР партияси раиси Владимир Жириновский туркия томоннинг таклифига кўра, Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашди, деб хабар қилинган партия расмий сайтида

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Владимир Жириновский ва Тойиб Эрдўғон икки давлатнинг истиқболдаги ҳамкорлиги борасида энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш билан бирга, иқтисодиёт, туризм ва Анқара ва Москва муносабатларига алоҳида эътибор қаратдилар, деб хабар қилинган ЛДПР расмий сайтида.

Жириновскийга кўра, Туркия етакчиси билан учрашув ўта самарали кечган — Ражаб Эрдўғон ва Владимир Жириновский 45 дақиқа ичида икки дўст мамлакат янги муносабатларни қуриш учун икки томонни қизиқтирган барча таклифларни муҳокама этишга улгурганлар. Жумладан, Туркиянинг русларга муносабати тилга олинган — Эрдўғон мамлакатда рус тили ўргатиладиган янги мактаблар, янги маданий марказлар очилаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Хабарда таъкидланишича, Эрдўғон Европа Парламентининг Европа Иттифоқига Туркияни қўшишни музлатиб қўйиш ҳақидаги таклифини катта фожиа деб билмайди ва бу ҳақда у баралла айтди ҳам.

Туркия ҳукуматининг мамлакатда рўй берган ҳарбий исёндан сўнг ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги қарори Европа Иттифоқига аъзо давлатлани шундай кескин чора кўришга ундаган.

"Туркия раҳбари мамлакат телевидениясининг барча каналлари орқали чиқиш қилди ва бугунги овоз бериш жараёни (Европарламент қарори демоқчи, таҳр.) Туркия учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини айтди. ЕИ Туркияни аъзоликка қўшиш масаласини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатгани Туркия президентининг фикри билан мос тушди.

Мен аминманки, Туркия ШҲТга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқишга тайёр ва керак бўлса, барча зарур чораларни кўради ҳам. Туркия — Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш истагида. Биз ҳам Туркия келгуси йилда ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши учун ўзимиз томондан зарур бўлган чораларни кўриб, мамлакат раҳбарига ушбу масалани тезлаштиришда кўмак беришини сўраймиз. Ва келгусида иккиёқлама муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз. Ўшанда Туркия ислом дунёсида маълум обрў орттиради, биз эса Туркия орқали ўз мавқеимизни янада юксалтирамиз", — деб изоҳ берган Владимир Жириновский.

Асосий мавзулар