19:12 22 Июн 2017
Эфир
Диего Марадона

Марадона Фидель Кастрони "иккинчи отам" деб атади

© Sputnik/ Антон Денисов
Дунёда
Ҳавола олиш
22311

"Бугун мен учун энг даҳшатли кун. Энг буюк инсон вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитдим. Шум хабарни эшитиб, қичқириб юбордим, чунки у менга отамдай бўлиб қолган эди", - деган Марадона

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Аргентиналик машҳур футболчи Диего Марадона Фидель Кастрони "иккинчи отам", деб атади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Менга Буэнос-Айресдан қўнғироқ қилишди, мен шок ҳолатига тушдим. Бугун ҳаётимдаги энг ёмон кун, менга энг буюк инсоннинг вафоти ҳақида хабар қилишди. Мен даҳшатли овозда қичқириб юбордим, негаки у киши менинг иккинчи отамдай бўлиб қолган эдилар", — деб айтган айни вақтда Хорватияда бўлган Марадона.

"Менга кўплаб ҳиммат кўрсатган Рауль Кастро, унинг фарзандлари ва Куба халқи билан бирга бўлмоқчиман ва дўстим Фидель билан видолашмоқчиман. Менинг ҳаётим учун унга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман", — деб айтган Марадона.

Футболчининг сўзларига қараганда, Кастро охир-оқибат унга гиёҳвандлик балосидан қутулишда ёрдам берган. "У мен билан гиёҳванд моддалар, тикланиш ва мен буни уддалай олиши ҳақида жуда кўп гаплашган", — дея таъкидлаб ўтган футболчи.

Футболчи бир неча йил Кубада истиқомат қилган ва у ерда гиёҳванд моддаларга тобеликдан даволанган. Марадонанинг танасидаги татуировкалардан бирида Фидель Кастро акс этган.

Асосий мавзулар

  • День памяти и скорби в Ташкенте

    22 июнь - МДҲ мамлакатларида Хотира ва қайғу куни деб тан олинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.

    34
  • Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

    Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

    31
  • Абитуриент

    Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади

    314