19:25 07 Декабр 2016
Эфир
Бармоқ изини олиш

Тожикистонда аҳолининг бармоқ излари олинмоқда

© Sputnik/ Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
183 0 0

Ҳозирда участка инспекторлари аҳоли уйларига бориб махсус қурилма ёрдамида уларнинг бармоқ изларини олишмоқда

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тожикистонда аҳолининг бармоқ изларини олиш кампанияси бошланди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон мамлакат ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомалига асосланиб.

"Аҳолининг хавотирланишига ҳожат йўқ, бу тадбир дактилоскопик рўйхат ҳақидаги қонунни ижро этиш доирасида ўтказилмоқда", — деди у.

Ҳозирда участка инспекторлари аҳоли уйларига бориб махсус қурилма ёрдамида уларнинг бармоқ изларини олишмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Тожикистон парламенти 16 ёшдан ошган барча фуқаролар паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар олишда дактилоскопик рўйхатдан ўтишлари белгиланган ҳужжатнинг янги таҳририни маъқуллади.

"Шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилаётганда олинган дактилоскопик маълумотлар базаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасасида сақланади, бу жиноятларни очишда ва терговга ёрдам беришда қўл келади", — деди ИИВ матбуот котиби.

Тожикистонда "Дактилоскопик рўйхат ҳақида"ги ҳужжат  1999 йилда қабул қилинган бўлиб, у ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга жиноятчиликка қарши курашда ёрдам бериш мақсадида 2015 йилда қайта кўриб чиқилди. 

Асосий мавзулар