19:13 22 Июн 2017
Эфир
Роғун ГЭСи қурилиши, архив сурат

Роғун ГЭСи неча йилда қуриб битказилиши маълум бўлди

© president.tj
Дунёда
Ҳавола олиш
251936

Роғун ГЭСи қурилиши режа бўйича кетмоқда, дея баёнот қилишди Тожикистон энергетика соҳаси мутахассислари. "Гидролойиҳа институти" АЖ Бош раҳбарининг техник сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Валентин Новоженин эса бу иш қанча муддатда амалга оширилишини айтди

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Дунёдаги ноёб иншоот — Роғун ГЭСини қуриб битказиш учун 8 йил талаб этилади, деб таъкидламоқда Новоженин.

"Собиқ Иттифоқ даврида Роғун ГЭСи қурилиши нима сабабдан охирига етказилмаган эди?", деган саволга эскперт қуйидагича жавоб қайтарди: "Роғун ГЭСи йирик гидротехник иншоот бўлиб, унинг қурилиши анча вақтни талаб этади. Узилишларсиз молиялаштириш орқали бу қурилишни 5-8 йилда охирига етказиш мумкин.

1991 йилда қурилиш ниҳоясига етказилмади, 1992 йилда эса Тожикистонда бу каби кенг кўламли лойиҳани якунига етказиш имконидан маҳрум қилган воқеалар авж олган эди".

Эксперт, шунингдек, Роғун ГЭСи қурилиши атроф-муҳитга зарар етказиши, Ўзбекистонда сув сатҳига таъсир кўрсатиши ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигига изоҳ берди.

"Шуни чуқур англаб етиш лозимки, Тожикистон ҳукумати ташаббуси билан Роғун ГЭСи лойиҳаси ва унинг параметрлари Бутунжаҳон Банки томонидан амалга оширилган Халқаро экспертизалар давомида мутахассислар томонидан таҳлил қилинган. Экспертиза натижаларига кўра, мустаҳкамлик жиҳатдан ҳам, Вахш ва Амударё дарёларидаги сув хўжалиги ҳолатига таъсири жиҳатдан ҳам ГЭС қурилишини амалга оширса бўлади, деган хулосага келинган", — деб таъкидлади Новоженин Спутник Тожикистон нашрига.

Асосий мавзулар

  • День памяти и скорби в Ташкенте

    22 июнь - МДҲ мамлакатларида Хотира ва қайғу куни деб тан олинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.

    36
  • Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

    Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

    34
  • Абитуриент

    Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади

    314