16:54 11 Декабр 2016
Эфир
Дональд Трамп - АҚШ президенти, архив сурат

Трамп ўз миллиардларидан воз кечмоқчи

© REUTERS/ Mike Segar
Дунёда
Ҳавола олиш
246 0 0

Трампнинг сўзларига кўра, у ўз диққат-эътиборини тўлиқ давлат бошқарувига қаратмоқчи. "Мен Америкага яна буюк деган номни қайтараман ва шунинг учун бизнесимдан воз кечмоқчиман", - дея таъкидламоқда сиёсатчи

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг янги сайланган президенти Дональд Трамп 15-декабр куни Нью-Йоркда ўз фарзандлари билан биргаликда "муҳим" матбуот-анжуманини ўтказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Нашрда ёзилишича, сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилган.

Трампга кўра, "у ўз эътиборини мамлакат бошқарувида жамлаб, Америкага "буюк" деган номни қайтариш ниятида ва бунинг учун бизнесни тарк этиш режасини муҳокама қилмоқчи".

Сал илгарироқ сиёсатчининг фарзандлари — Иванка, Эрик ва кичик Дональдлар Трампнинг ўтиш маъмуриятига киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Айтиш жоизки, улар миллиардернинг президентлик кампаниясида фаол иштирок этишган бўлса-да, бирортаси ҳам Оқ Уй маъмуриятида расмий лавозимни эгаллаш истагини маълум қилгани йўқ.

Трампнинг яқинлари сўзларига кўра, АҚШ президенти ўз бизнес-активларини фарзандлари қўлига топшириш ниятида. Уларнинг барчаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

Асосий мавзулар