19:29 07 Декабр 2016
Эфир
Кремл

Кремл Эрдўғондан Асадни ағдариш ҳақидаги баёноти учун изоҳ кутмоқда

© Ana Paula Hirama
Дунёда
Ҳавола олиш
57601

Эрдўғоннинг сўзлари 1 декабр куни Сергей Лавров ва Мевлют Чавушоғлу учрашувида муҳокама қилинади

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik.  Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғоннинг Сурия етакчиси Башар Асадни ағдариш ҳақидаги сўзлари Москванинг Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича тутган позициясига мос эмас. Кремлдагилар Анқара ушбу баёнот бўйича изоҳ беришига умид қилмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Эрдўғон Анқара Асад ҳокимиятига нуқта қўйиш учун Сурияда ҳарбий операция бошлаганини айтганди.

Эрдўғоннинг баёноти "ҳақиқатан янгилик бўлди", деди Песков. "Бу жуда жиддий баёнот. Бу баёнот илгариги баёнотларга ва бугунги вазиятни бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича баҳолашга ҳам зид", — деди у. Матбуот котиби Сурия ҳудудида қуролли кучлари қонуний асосда фаолият олиб бораётган ягона давлат бу Россия эканлигини эслатди. "Буни ёдда тутиш жуда муҳим", — таъкидлади у.

Кремл вакили шунингдек, Эрдўғоннинг сўзлари Россия-Туркия муносабатларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини билдирди.

"Бу янги баёнот бўлди. Шунинг учун бирор фикр юритишдан олдин мазкур позицияни аниқлаб олишимиз лозим", — деди Песков.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Михаил Богданов Эрдўғоннинг сўзлари 1 декабр куни Сергей Лавров ва Мевлют Чавушоғлу учрашувида муҳокама этилишини маълум қилди.

Асосий мавзулар