16:56 08 Декабр 2016
Эфир
Журналистлар архив сурат

Халқаро қўмита Тожикистонда журналистлар ҳуқуқи поймол бўлишига қарши чиқмоқда

Sputnik / Табылды Кадырбеков.
Дунёда
Ҳавола олиш
7210

Тожикистон ТИВ томонидан 25 ноябрда қабул қилинган қарорга "тожик президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланганлиги" ҳақидаги хабар сабаб бўлган

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Свободная Европа/Радио Свобода (РСЕ/РС) радиоларининг олти журналисти аккредитациясини зудлик билан тиклаши лозим, деди журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚҚ).

"Тожикистон ҳукумати РСЕ/РС тожик хизматининг олти ходимидан ўз сайтларидаги маълумотни ўчиришдан бош тортгани учун олиб қўйилган аккредитацияни тиклаши шарт", — дейилади бу борадаги баёнотда.

Тожикистон ТИВ томонидан 25 ноябрда қабул қилинган қарорга "тожик президентининг қизи вазирликда юқори лавозимга тайинланганлиги" ҳақидаги хабар сабаб бўлган.

"Радио Озоди номи билан ҳам таниқли бўлган РСЕ/РС ўша куни мансабдор ва вазирлик сайтидаги хабарга асосланиб Эмомали Раҳмоннинг қизи Рухшона Раҳмонова ТИВ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланганини хабар қилган. Бошқа ОАВ ҳам шунга ўхшаш хабар тарқатган", — дейилади ЖҲҚҚ томонидан.

Хабар қилинишича, "тез орада РСЕ/РС тожик хизматига ТИВ вакили қўнғироқ қилиб, сайтдаги хабарни олиб ташлашни, акс ҳолда журналистлар аккредитациядан маҳрум бўлишларини айтган".

"Вазият ўзгармагач, олти нафар журналист ТИВга чақирилган ҳамда уларнинг аккредитацияси тўхтатилгани маълум қилинган", — дейилади хабарда.
ЖҲҚҚ бу "сабабларни тушунтирмасдан" амалга оширилган.

"Журналистларнинг фаолиятига халақит бериш янгиликни кўммайди, балки унга бўлган эътиборни янада оширади", — деди шу муносабат билан ЖҲҚҚ ижрочи директори ўринбосари Роберт Махони.

Асосий мавзулар