03:27 11 Декабр 2016
Эфир
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, архив сурат

Назарбоев президентлик ва замонавий бувилар ҳақида ҳазил гап қилди

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
332 0 0

Қозоғистонда 1 декабр Биринчи Президент куни сифатида байрам қилинади. Бу байрам Нурсултон Назарбоевнинг ўз мамлакати олдидаги хизматларини эътироф этиш учун таъсис қилинган

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти байрамни ёш қозоғистонликлар даврасида биринчи республика форумида нишонламоқда, деб хабар қилган Спутник Ўзбекистон.

Ёшлар Республика форумида Қозоғистон президенти замонавий бувилар ҳақида ҳазил гап қилди, деб ёзади нашр.

"Менга ҳозирги ёшлар ўзгарган деб айтишса, мен "бувилар ҳам аввалгидекмас", дея жавоб қайтараман. Пайпоқ тўқишмайди, сомса ёпишмайди, аммо интернетда ўтиришади. Бу, албатта, ҳазил. Ҳозирги ёшларимиз замонавий дунёга ва замон талабларига жавоб берадиган ёшлардир", — деб айтди Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев ёшларни олдинга интилишга ундайдиган сабаблар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

"Ота-оналар: сен албатта "фалондақа" бўлишинг керак, сен президент бўлишинг керак, дея уқдириб келишади фарзандларига. Мен қарши эмасман. Президент бўлсин, майлига. Аммо бу гаплар боланинг миясига ўрнашиб қолади. Бу амалга ошмаса, бола "синади". Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас", — дея таъкидлаган Назарбоев.

Қозоғистон президенти ёшларни илмга чанқоқ ва маърифатли бўлишга чақирган. "Пулингиздан, кошонангиздан маҳрум бўлишингиз мумкин, аммо сиз эга бўлган билимни миянгиздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Ҳаётда албатта ўз ўрнингизни топасиз, билимли бўлсангиз", — дея ўз нутқига якун ясаган Назарбоев.

Теглар:
ҳаёт мазмуни, бола, президент, Қозоғистон, форум, латифа, Нурсултон Назабоев, Қозоғистон, Ўзбекистон

Асосий мавзулар