03:22 11 Декабр 2016
Эфир
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев, архив сурат

Атамбаев Россия ҳарбий базаси Қирғизистондан "кетиши кераклигини" айтди

Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев
Дунёда
Ҳавола олиш
512 0 0

"Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкорлари бўлиб қолади, аммо ҳарбий масалада республика ўз кучларига таяниши лозим", - деб баёнот қилди Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот-анжумани давомида

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия ҳарбий базаси Қирғизистондан "кетиши керак" деб баёнот қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев. РИА Новости хабари асосида.

"Менинг фикримча, "Ганси" базаси (Қирғизистон пойтахтидаги халқаро аэропортда жойлашган АҚШ ҳарбий базаси, Атамбаевнинг қарори билан мамлакатдан чиқарилган эди, таҳр.) юзасидан қароримиз жуда ҳам тўғри бўлган. Бу кимгадир ёқадими, йўқми, мен шундай фикрдаман. Орадан беш йил ўтди ва вақт ўша қарор тўғри қабул қилинганлигини кўрсатди. Қирғизистон келажакда фақат ўз кучларига таяниши керак. Бу Россия базасига ҳам тегишли", — деб таъкидлади Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, шартнома муддати тугаши билан Россия ҳарбий базаси "Қирғизистон ҳудудини тарк этиши лозим".

"Балки бу кимгадир ёқмас, аммо мен бу фикрни Россия президенти Владимир Путинга етказа олдим, ва у мени тушунди", — дея алоҳида таъкидлади Атамбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда Россиянинг умумлаштирилган ҳарбий базаси жойлашган. 2009 йилда шартнома муддатини автоматик равишда 25 йилга чўзиш шарти билан 49 йилга узайтирилган.

Теглар:
баёнот, президент, Ганси, АҚШ, ҳарбий база, Путин, Алмазбек Атамбаев, Россия, Қирғизистон

Асосий мавзулар