03:27 11 Декабр 2016
Эфир
Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили, архив сурат

Саакашвили Украинани қудратли давлатга айлантириш учун пул йиғишни бошлади

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
513 0 0

Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўзи томонидан Украинада ташкил қилинган партияни ривожлантириш учун маблағ тўплашни бошлаганини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Саакашвили "Украинани қудратли давлатга айлантириш учун" пул йиғишни бошлаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзи томонидан Украинада ташкил қилинган партияни ривожлантириш учун маблағ тўплашни бошлаганини эълон қилди", — дейилади хабарда.

Илгарироқ Саакашвили ўз сафдошлари Украина регионларида "Янги кучлар ҳаракати" сиёсий партиясини ташкил қилиш бўйича иш бошлаётганлари ҳақида эълон қилган эди.

"Буни амалга оширишнинг иложи борлигига ишонамиз. Биз ишни ўзимиздан бошладик. Биз аввал бошданоқ давлат билан ҳалол муносабатларни ўрнатмоқчимиз ва "Янги кучлар ҳаракати"ни ривожлантириш учун маблағ тўплашни бошлаганимизни эълон қилмоқдамиз. Биз ўз олдимизга Украинани ўта қудратли давлатга айлантиришни мақсад қилиб қўйганмиз. Кимда ким бизга қўшилмоқчи бўлса — илова бўйича ўтинг ва бизларни қўллаб-қувватланг", — деб ёзган Саакашвили ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Саакашвили ўз истеъфоси ҳақида жорий йилнинг 7 ноябрида эълон қилган эди.

Саакашвили ушбу қарорни Украина ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишни истамаслиги туфайли қабул қилганини эълон қилган. Бундан ташқари, сиёсатчви Пётр Порошенкони регионда жиноий "клан"ларга "ҳомийлик" қилишда ҳам айблаган.

Орадан кўп ўтмай Украина президенти Саакашвилининг лавозимдан бўшатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Собиқ губернатор Украина Радасига муддатдан олдинги сайловларни ташкил этиб, мамлакатда ўз сиёсий кучини ташкил қилиш ниятида эканлигини айтмоқда.

Теглар:
Одесса, губернатор, қудратли давлат, пул, партия, Порошенко, Михаил Саакашвили, Украина

Асосий мавзулар