03:40 14 Декабр 2017
Эфир
Владимир Путин  архив сурат

Путин Трампнинг ақлли инсон эканлигини айтди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
209 0 0

Ноябр ўрталарида Путин ва Трамп дастлабки телефон орқали суҳбатини амалга оширишган ва муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга тайёрликларини билдиришганди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ақлли инсон эканлигини, шунинг учун у масъулиятни тез ҳис қилишини ва Россия унинг айнан мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ҳаракат қилишига ишонишини билдирди.

"Трамп тижоратчи ва тадбиркор бўлган. Бугун эса давлат арбоби, дунёнинг етакчи, иқтисодиёти ривожланган, ҳарбий қудратга эга Америка Қўшма Штатларининг етакчиси. Унинг бизнесда эришган муваффақиятлари бу инсоннинг ақлли эканлигини кўрсатади. Ақллими, демак, масъулият даражасини етарлича тез англайди. Биз унинг айнан мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб иш олиб боришига ишонамиз", — деди Путин НТВ каналида берган интервьюсида.

Ноябр ўрталарида Путин ва Трамп дастлабки телефон орқали суҳбатини амалга оширишган ва икки томонлама муносабатларни бугунги инқироз ҳолатидан олиб чиқиш ҳамда халқаро миқёсдаги муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга тайёрликларини билдиришганди.

Асосий мавзулар