18:44 18 Ноябр 2017
Эфир
Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

Ўзбеклар қатъиятли ва кучли феъл атворга эга халқ - Хитой

© Sputnik/ Валерий Мельников
Дунёда
Ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
84992

Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида эълон қилинган мақола Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти катта илмий ходими Су Чан қаламига мансуб.

Мақолада Ўзбекистонда ушбу муҳим сиёсий тадбир муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган, деб ёзган "Жаҳон" АА.

"Ўзбекистон сиёсий жараёнларнинг янги босқичга кирди. Президент сайловларидан кейин республиканинг барқарор тараққиётини қўллаб-қувватлаш, жаҳонда ҳануз давом этаётган инқироз оқибатлари шароитда иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш билан боғлиқ масалалар мамлакат янги раҳбариятининг устувор вазифалари қаторидан жой олади", деб ёзади муаллиф.

Хитой халқаро радиоси алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини танлаган, "сиёсий тизим миллий манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда шаклланган, ислоҳотларнинг миллий модели эса бозор иқтисодиётига асосланган. Кўпгина йўналишларда юқори натижаларни намоён этаётган фаровон Ўзбекистон ривожланишнинг янги тарихий босқичига кирмоқда".

Шунингдек, мазкур мақолада ўзбек халқи мустаҳкам, қатъиятли ва кучли феъл-атворга эга эканлиги ҳам қайд этилган.

"Мамлакат ҳудудида яшаб ўтган буюк сиймолар жаҳон илм-фани ва маданиятининг тараққиётига кўмаклашган. Ўзбек тожирлари Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожига алоҳида ҳисса қўшганлар", деб ёзади хитойлик эксперт.

Юқоридагилар билан бирга, муаллиф Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган. У икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тобора ривожланиб бораётганини эътироф этар экан, Ўзбекистон Хитойнинг дўсти ва ишончли шериги бўлган ва шундай бўлиб қолаверишини, амалдаги келишувларга биноан, икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига комил ишонч билдирган.

Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Теглар:
республика, сиёсат, мамлакат, қатъиятли, халқ, ўзбеклар, сайлов, Ўзбекистон, ХХР, Хитой

Асосий мавзулар