Жон Керри Америка халқи номидан ўзбекистонликларга табрик йўллади

Oбуна бўлиш
Янги сайланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келишда давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўз табрик мактубини Америка Қўшма Штатлари давлат котиби ҳам йўллади деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама: Мирзиёевнинг Президент этиб сайланиши Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб берди
"Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари! Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин дилдан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги 25-йиллик дўстликни мустаҳкамлаш, ўзаро муносабатларнинг барча соҳалари бўйича ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш тарафдори. Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашимизни таъкидлашни истардим.

Сизнинг Ўзбекистонда сиёсий ўзгаришлар вақтида Президент вазифасини бажарувчи сифатида амалга оширган ишларингизни қадрлайман. Сиз бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиёт соҳаси ва инсон манфаатларини таъминлаш борасида белгиланган йўналишларни давом эттириб, улкан муваффақиятларга эришишингизга ишонаман.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистоннинг янги сайланган раҳбари - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев қатор давлат раҳбарлари билан телефонлашди
Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига самимий табриклар йўллайман ва Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик тилайман.

Президент этиб сайланганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман", — дейилган Керрининг табрик мактубида.

Ўзбекистон президентига шунингдек, Мирзиёевга Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей, Словакия президенти Андрей Киска, Дубай Амирлиги ҳокими, БАА вице-президенти ва Бош вазири Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқалар табрик телеграммаларини йўллашган.

Янгиликлар лентаси
0