Анқарада Россия элчиси ўлдирилди

Андрей Карлов
Андрей Карлов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов оммавий маросим чоғида қуролланган террорчи томонидан отиб ўлдирилди. Москва ушбу қотилликни теракт деб атади. БМТ, НАТО ва ўнлаб мамлакатлар вакиллари ушбу қотилликни қаттиқ қораламоқда.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Москва Анқарада бўлиб ўтган ушбу ваҳший қотилликни- теракт, деб қабул қилди, деди журналистларга ТИВ расмий вакили Мария Захарова.  

Анқарада фотокўргазма очилишида, қўриқчи кийимида бўлган террорчи, Россия элчиси Андрей Карловни оғир яраланган. Касалхонага олиб кетиш вақтида юрак массажи ва сунъий нафас олдирилишига қарамасдан, элчи вафот этган.

"Биз ушбу воқеани террорчилик акти деб ҳисоблаймиз. Туркия ҳукумати билан алоқадамиз. Улар бизга синчиков ва ҳар томонлама тафтиш ўтказишни ваъда беришмоқда", — дейилган ТИВ расмий хабарида.

"Россия элчисига қилинган ҳужумдан мақсад — Москва ва Стамбулни бошма-бош тўқнаштириш", деб ҳисоблайди Федерация Кенгаши  вакили, сенатор  Франц Клинцевич.

"Интерфакс" нашри хабарига кўра, қуйидаги видеода қотиллик қандай содир бўлгани тасвирланган. Маросимда бўлган журналистларнинг бири хабарига кўра, террорчи ўқ узганидан "Биз Алеппони эсдан чиқармаймиз, биз Сурияни эсдан чиқармаймиз. Бизнинг қардошлар хавфсизликда бўлмагунича, сизлар ҳам хавфсизликда бўлмайсизлар", —деб бақирган.

“Биз Россия элчисига қилинган қуролли ҳужумни қаттиқ қоралаймиз. Дипломат ёки элчига уюштирилган ҳужумни ҳеч нарса оқлай олмайди”, — деди БМТ бош котиби вакили Стефан Жаррик.

Туркия ТИВи ҳам ушбу жиноятни қаттиқ қоралаб, унинг икки давлат муносабатларига соя солишига йўл қўймаслигини хабар қилди.

“Биз ушбу пасткаш террорчилик ҳужумини кескин қоралаймиз. Террорчи йўқ қилинди. Фожеа юзасидан синчиков тафтиш ўтказилади ва айбдорлар Туркия суди олдида жавоб беради. Россиянинг Анқарадаги элчиси Карлов ажойиб дипломат ва аъло инсон эди. У энг оғир дамларда Туркияда муваффақиятли фаолият олиб борган эди. у доимо бизнинг ёдимизда қолади. Биз ушбу жиноят Россия-Туркия муносабатларига соя солишига йўл қўймаймиз”, — дейилган Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий ҳужжатида.

Анқара ҳокими Мелих Гёкчёк  айтишига қараганда ушбу ҳужум Россия ва Туркия орасидаги муносабатларни бузиш учун амалга оширилган.

Туркия ТИВи қотил хавфсизлик хизматининг собиқ ходими бўлганини тасдиқлади.У ушбу соҳада тўрт йилдан ортиқ ишлаган экан.

Янгиликлар лентаси
0