07:54 12 Декабр 2017
Эфир
Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман, архив сурат

Исроил Мудофаа вазири яҳудийларни Францияни тарк этишга чақирди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
29411

"Франция яҳудийларига айтадиган вақт келди: бу сизнинг мамлакатингиз эмас, сиз туғилган ер ҳам эмас, у ердан кетиш вақти келди", - дея баёнот қилди Исроил Мудофаа вазири

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман Францияда яшовчи яҳудийларни мамлакатни тарк этишга чорлади. У ўзининг ушбу таъкидини Парижда бўлиб ўтиши режалаштирилган анжуман олдидан қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Франция яҳудийларига: бу сизнинг мамлакатингиз эмас, сиз туғилган ер ҳам эмас, у ердан кетиш керак, деб айтадиган вақт келди", — дея баёнот қилган Исроил Мудофаа вазири.

Либерман Парижда ўтадиган анжуманни "Исроилга қарши трибунал" деб атаб, у мамлакат шаънига доғ туширишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг январ ойида Парижда кўптомонлама форум ўтказилиши режалаштирилган. Тинчлик анжумани деб ном олган ушбу тадбирда, ташкилотчилар фикри бўйича, Фаластин-Исроил тинчлик жараёни жонлантирилиши кўзда тутилган. Аммо, Исроил давлати ушбу анжуманда иштирок этишдан бош тортди ва Франциядан тадбирни бекор қилишни талаб қилди.

Исроил давлати ташқи томондан бўладиган босим ва ўзи учун фойдали бўлмаган талаблар "ёпиштирилишидан" ҳавотир олган ҳолда Фаластин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишини талаб қилмоқда.

Фаластин томон эса анжуман ўтказилишини қўллаб-қувватламоқда. Фаластинликлар таъкиди бўйича, икки томонлама учрашувлар фойда бермай қўйган, исроилликлар билан музокара ўтказиш имконияти эса уларнинг мавқеига мос келмайди.

Теглар:
тинчлик анжумани, Франция, яҳудийлар, Исроил

Асосий мавзулар