Тожикистон ва Россия авиакомпаниялари судлашмоқчи

© RIA NovostiСамолёт
Самолёт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Тожикистон ҳукумати Россиянинг "Ямал" авиакомпаниясига мамлакатга парвозларни амалга оширишни таъқиқлаган эди. Бунга жавобан Москва Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россиянинг қатор регионларига учишни ман қилди

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистон авиация расмийлари Россиянинг "Ямал" авиакомпанияси билан судлашишга тайёр, "Сомон Эйр" компанияси ҳам Россияга қарши даъво қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб айтган РИА Новости нашрига Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тожикистон ҳукумати Россиянинг "Ямал" авиакомпаниясига мамлакатга парвозларни амалга оширишни таъқиқлаган эди. Бунга жавобан Москва Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россиянинг қатор регионларига учишни ман қилди.

Уральские авиалинии авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Россия қўйган чекловга жавоб қайтарди
Хабарда таъкидланишича, "Жуковский аэропортидан Тожикистонга амалга ошириладиган рейсларнинг бекор қилиниши туфайли "Ямал" авиакомпанияси бир қанча зарар кўрган. Етказилган зарарни қоплаш учун "Ямал" судга даъво қилиш ниятида эканлигидан хабар топган Тожикистон Транспорт вазири шундай деган: "Тожикистон авиация расмийлари судлашишга тайёр, нега деганда, Россия авиакомпаниясининг ҳаракатлари қонунга зид эди. Ҳақиқат биз томонда, биз ноқонуний ҳаракатлар қилмаганмиз. "Ямал" эса, аксинча, Тожикистонга рейсларни амалга оширишга рухсат олмай туриб, ноқонуний равишда чипталар сотувини йўлга қўйган".

Ганжалзодага кўра, Тожикистон томон ўз авиакомпаниялари ҳақ-ҳуқуқини судда ҳимоялашга тайёр. "Россия томонидан киритилган санкциялар туфайли "Сомон Эйр" авиакомпанияси Россия регионларига учиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва бунинг оқибатида жиддий молиявий йўқотишларни бошдан кечирди. Шу боис, "Сомон-Эйр" ҳам худди шундай даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин", — деб қўшимча қилган Ганжалзода.

Янгиликлар лентаси
0