15:45 19 Январ 2017
Эфир
Украина президенти Петр Порошенко, архив сурат

Порошенко "Украина оккупацияси вақтинчалик ҳолат"лигини айтди

© Sputnik/ Михаил Палинчак
Дунёда
Ҳавола олиш
632 0 0

"Азиз ватандошлар! Украина оккупацияси - бу вақтинчалик", - дея баёнот қилган Петр Порошенко ҳарбийлар олдида сўзлаган нутқи давомида

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Украина президенти Петр Порошенко Мариупол шаҳрида ҳарбийлар олдида чиқиш қила туриб, "Украина вақтинчалик оккупация қилинганлиги" ҳақида гапирди, деб хабар қилган РИА Новости.

"Азиз ватандошлар! Украина оккупацияси — бу вақтинчалик. Биз албатта, қайта бирлашамиз. Украина ягона. Украинага шон-шарафлар ", — деб баёнот қилган Петр Порошенко. Нутқ тингловчилар президент сўзларини ҳайқириқлар ва гулдурос қарсаклар билан кутиб олган, деб ёзган нашр.

Айни вақтда Порошенконинг бу таъкиди ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. "Порошенконинг бу таъкиди ортда қолган йилнинг сенсацияли баёноти номига лойиқ", — дея фикр билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Теглар:
оккупация, Петр Порошенко, Украина

Асосий мавзулар