03:43 31 Март 2017
Эфир
АҚШ президенти Барак Обама, архив сурат

Обама Америка халқи билан қачон хайрлашишини айтди

© Flickr/ Pete Souza
Дунёда
Ҳавола олиш
79921

АҚШнинг президентлик ваколати якунланиб бораётган 44-раҳбари 10 январ куни Чикагода хайрлашув нутқи билан чиқиш қилишини айтди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. АҚШнинг президентлик ваколати тугаб бораётган президенти 10 январ куни Чикагода хайрлашув нутқини сўзлайди, деб хабар қилинган Оқ уй сайтида.

"10 январ, яъни сешанба куни мен ўз уйимга — Чикагога қайтиб, сизларнинг қаршингизда миннатдорлик хайрлашув нутқим билан чиқиш қиламан", — дейилган баёнотда.

"Ўз фикрларимни эндигина ёза бошладим. Аммо мен бунга сизларга ўз миннатдорчилигимни билдириш имкониятидек қараяпман. Сўнгги саккиз йил муддат ичида сизлар туфайли мамлакат яхши томонга ўзгарди, бунинг учун миннатдорман. Ўз нутқимда биз келажакда қайси йўналишда ҳаракат қилишимиз кераклиги борасида ҳам фикрларимни айтиб ўтаман", — дейилган Обама баёнотида.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп инаугурацияси 20 январ куни Вашингтондаги Капитолий биноси ёнида ўтказилади. Тадбирда 2-3 миллион киши қатнашиши хабар қилинмоқда.

 

Теглар:
Чикаго, хайрлашув нутқи, Обама, Америка

Асосий мавзулар