11:42 21 Август 2017
Эфир
Турецкая полиция

Истанбулда террорчини ушлаш бўйича ўтказилган махсус операция натижа бермади

© Foto: DHA
Дунёда
Ҳавола олиш
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)
20623

Террорчи Истанбулдаги тунги клубда одамларга қарата ўт очганидан сўнг, шаҳар полиция хизмати жиноятчи изидан тушгани айтилган эди. Аммо сешанбага ўтар кечаси ўтказилган махсус операция натижа бермади

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Янги йил оқшомида одамларга қарата ўқ узган террорчини қўлга олиш махсус операция ўтказилган эди. РИА Новости нашри хабарига кўра, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари душанба куни Зейтинбурну туманида гумондорни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширганлар. Аммо полициячиларнинг уриниши беҳуда кечган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "ИД"га алоқадор Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси Истанбулдаги терактни амалга оширганликда гумон қилинаётгани айтилган эди.

Берилаётган хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида ИДга алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.

Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилди. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб у ердаги оломонга қарата ўт очган.

Илгарироқ Истанбул шаҳри Ўртакай туманида жойлашган тунги клубда терактни амалга оширган шахсниг сурати эълон қилинган эди.

Мавзу:
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)

Асосий мавзулар