17:28 25 Июл 2017
Эфир
Нефт масулотлари ташиш. Архив сурат

Белоруссияга еткизиб берилаётган нефт ҳажми қисқартирилди

© Sputnik/ Михаил Мокрушин
Дунёда
Ҳавола олиш
11601

Ўтган ҳафтада Белоруссиянинг Монополияга қарши кураш ва савдо вазирлиги Белоруссия қувурларидан ўтаётган нефт учун транспорт хизмати нархини 7,7 фоизга оширишга қарор қилган эди.

ТОШКЕНТ, 09 янв — Sputnik. Россия энергетика вазирлиги Белоруссияга экспорт қилинаётган нефт ҳажмини қисқартиришни режалаштирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости хабарига асосан.

Нашр хабарига кўра, 28 декабрда Белоруссия томонига берилган графикка кўра, Россия Белоруссияга режалаштирилган 4,5 миллион тонна ўрнига 4 млн тонна нефт етказиб беради.

Нефт ҳажмини қисқартириш — Минскнинг еткизиб берилган гази учун мавжуд бўлган қарзини тўлашдан воз кечишига қарши чорадир. Ушбу қарз, Белоруссия газнинг шартномада кўрсатилган нархини ноҳақ деб тан олиши натижасида пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз Россия ва Белоруссия орасидаги ушбу тортишув ўтган йил охирида кескинлашган эди. Россиянинг бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович Москва Минскдан еткизиб берилган газ учун 281 миллон $ тўлов кутаётганини хабар қилган эди.

Газнинг шартномада кўрсатилган нархи борасидаги музокаралар 2016 йил бошида бошланган эди. Россия газнинг шартномада кўрсатилган нархи, минг кубометр учун — 132,77 доллар талаб қилмоқда.

Маълумот учун, 2016 йилда Россия газининг Европа мамлакатлари учун нархи ўртача 167-171 долларни ташкил қилган.

Асосий мавзулар