Арабистонликлар Аллоҳдан ёмғир ёғишини сўраб илтижо қилишмоқда

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийДуо қилаётган мусулмон
Дуо қилаётган мусулмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БАА фермерлари сўнгги вақтларда сув танқислиги сабаб экин экишмай қўйишди. Бу йил қиш БААда ўта қуёшли ва илиқ келди

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Халифа бин Заед ал Нахайян мамлакатнинг барча масжидларида ёмғир ҳақига дуо ўқилсин, дея даъват қилди деб хабар қилмоқда РИА Новости Арабистон ОАВларига таянган ҳолда.

Маккада кран қулаши - Sputnik Ўзбекистон
Маккадаги Ал Ҳарам масжидида кран қулаши юзасидан суд жараёни бошланди
Хабарда таъкидланишича, имомлар дуо қандай ўқилиши юзасидан махсус тушунтириш ишларини олиб боришади, масжидларда эса шу мавзуга бағишланган махсус маърузалар ташкиллаштирилади.

Шунингдек, Абу-Дабидаги шайх Заед масжидида президент иштирокида шундай маросим ўтказилиши кутилмоқда.

The National нашри хабарига кўра, БАА фермерлари сўнгги вақтларда қурғоқчилик туфайли экин экишмай қўйишганини айтиб, арз қилишмоқда.

Мамлакат миллий метеорология ва сейсмология маркази хабарига мувофиқ, 2015 йилдагига нисбатан 2016 йилда БААда ёғингарчилик жуда кам кузатилган.

Айни вақтда ҳам Арабистонда қуёшли ва илиқ об-ҳаво ҳукм суряпти, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0