10:08 13 Декабр 2017
Эфир
Сахаровадаги Миграция маркази, архив сурат

Россия фуқаролигини қабул қилишни хоҳловчилар учун имтиҳонлар бошланди

© Sputnik/ Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
033

Чет эл фуқаролари Сахаровадаги Миграция марказида 2017-йилнинг январ ойидан бошлаб шахснинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигидан етарли билимларга эгалигини тасдиқловчи сертификатларни олишлари мумкин. Бу ҳужжат келажакда Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда керак бўлади

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия фуқаролигини қабул қилишни хоҳловчилар учун имтиҳонлар бошланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Сахаровадаги Миграция маркази вакили.

"Чет эл фуқаролари Сахаровадаги Миграция марказида 2017-йилнинг январ ойидан бошлаб шахснинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигидан етарли билимларга эгалигини тасдиқловчи сертификатларни олишлари мумкин. Бу ҳужжат келажакда Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда керак бўлади", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Юқорида тилга олинган сертификат чет элликлар томонидан Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирилаётган вақтда топширилади. Ушбу сертификатни олганлар — ўзларининг русийзабон халқ орасида тезда ва ҳеч қандай қийинчиликларсиз кўникиш ҳосил қилишларини тасдиқлайдилар.

Ҳужжат рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига доир имтиҳондан ўтгандан сўнг берилади.

Миграция маркази Бош директори Николай Федосеевнинг сўзларига кўра, ушбу янгилик чет эл фуқароларига вақтни тежашда жуда қўл келади. "Улар Марказимизда имтиҳон топширишлари, сертификатни қўлга киритишлари ва шу ернинг ўзидаёқ вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат(вид на жительство)ни расмийлаширишлари мумкин", — дея таъкидлади Федосеев.

Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ ББнинг Москва шаҳри бўйича Миграция масалалари бошқармаси ходимлари 2016 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Сахаровадаги Миграция марказида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда Россия фуқаролигини қабул қилиш истагида бўлган чет элликлардан аризаларни қабул қилиш билан шуғулланишмоқда.

Теглар:
сертификат, вид на жительство, Россия паспорти, Россия фуқаролиги, РВП, Сахарово, Россия

Асосий мавзулар