07:28 26 Июл 2017
Эфир
Барак ва Мишель Обама, архив сурат

Видолашув нутқида рафиқаси Мишель ҳақида гапираётган Обаманинг кўзларида ёш қалқди

© Flickr/ The White House
Дунёда
Ҳавола олиш
26611

"Сен мен учун ўрнакка лойиқ инсон эдинг, сен мени сен билан фахрланишга мажбур қилдинг ва сен билан бутун мамлакат фахрланди", - деди Обама рафиқасига қараб Чикагодаги хайрлашув нутқида

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзининг иккинчи президентлик муддатини якунлаётган АҚШ президенти Барак Обама Чикагода сўзлаган видолашув нутқида рафиқаси Мишель у учун ўрнакка лойиқ инсонлигини, аёлининг дўстона муносабатини жуда ҳам қадрлашини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Сен мен учун ўрнакка лойиқ инсон эдинг, сен мени сен билан фахрланишга мажбур қилдинг ва сен билан бутун мамлакат фахрланди", — деди Обама рафиқасига қараб Чикагодаги хайрлашув нутқида. Барак Обама АҚШнинг янги президенти ўз ваколатларини қабул қилган кун — 20 январ санасида президентлик фаолиятига якун ясайди.

"Мишель Обама ҳақида гапирар экан, Обаманинг кўзларида ёш қалқди, Мишель эса ўзини ниҳоятда осуда тутди", — деб ёзган нашр. "Сўнгги 25 йил давомида сен менга рафиқа, фарзандларимга она, энг асосийси эса менга дўст бўлдинг", — деб айтган Обама. Кузатувчилар Обама президентлигининг икки муддатида ҳам, яъни саккиз йил давомида Оқ уй ҳаёти жанжаллардан холи, осуда кечганини эътироф этишмоқда.

Рафиқасига миннатдорлик билдирган Обама залда ўтирган 18 яшар қизи Малияга мурожаат қилган. "Ҳаётимда содир этган ҳамма ҳаракатларимдан ҳам кўра, мен ўз қизларимнинг отаси эканлигимдан кўпроқ фахрланаман", — деб таъкидлаган АҚШ президенти қизлари ҳақида тўхталар экан. Обаманинг кенжа қизи — Саша залда кўринмаган.

АҚШ вице-президенти Жо Байденга юзланар экан, Обама Жо шу йиллар мобайнида унга акасидек бўлиб қолганини эътироф этган. "Кабинетда қабул қилган илк қарорим — сен тўғрингдаги тайинлов эди ва у энг яхши қарор бўлган", — деган Обама ўз вице-президенти тўғрисида.

Теглар:
Чикаго, АҚШ, Барак Обама

Асосий мавзулар