18:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Душанбе шаҳри

Тожикистонни "кучли мафия давлати" деб атаган элчига норозилик билдирилди

© Flickr/ Chris Price
Дунёда
Ҳавола олиш
54633

Тожикистон томони мазкур баёнотни ҳақиқатга зид деб ҳисоблади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тожикистон ташқи ишлар вазири Тожикистонни кучли мафия давлати деб атаган Афғонистоннинг Россиядаги элчиси Абдулқаюм Кучининг баёнотига кескин норозилик билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

"Тожикистон — бу аҳолиси беш миллионлик, ундан бир миллионини руслар ташкил этувчи кичкина мамлакат. Бу мамлакатнинг маданияти русча, расмий тили рус тили. Тожиклар ўз она тилларида ёзиш ҳуқуқига эга эмас, улар ҳатто ўз ёзувларини ҳам ўзгартиришган. Тожикистонда кучли мафия фаолият кўрсатади", — деган афғон элчиси.

Тожикистон томони мазкур баёнотни ҳақиқатга зид деб ҳисоблади.

"Афғонистон элчиси чақиртирилди ва унга Тожикистон Республикасининг норозилик нотаси топширилди", — деди Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

Афғонистон элчиси айтган сўзлари Қобулнинг расмий баёноти эмас, балки шахсий фикри эканлигини таъкидлаган.

Асосий мавзулар