11:41 27 Март 2017
Эфир
Туркия-Сурия чегараси

Туркия ўз чегарасига юзларни танувчи тизимни жойлаштирмоқда

© Sputnik/ Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
12710

Хабарда таъкидланишича, қидирувдаги шахс транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилар билан биргаликда чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилса, юзни танишга мослаштирилган янги тизим шахсни идентификация қилади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Туркия ҳукумати мамлакат чегара-назорат пунктлари хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида шахс юзини танувчи тизимларни ўрнатмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрга кўра, бу ҳақда Туркия божхона ва савдо вазири Бюлент Тюфенкчи баёнот қилган.

"Агар қидирувдаги шахс транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилар билан биргаликда чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилса, юзни танишга мослаштирилган янги тизим шахсни идентификация қилади. Бу инновация халқаро террорчилик ва жиноятчиликка қарши курашишга муҳим ҳисса қўшади", — деб таъкидлаган Тюфенкчи Анадолу агентлигига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига қараганда, Туркия чегарасини кесиб ўтаётган шахсларнинг суратлари полиция Бош бошқармаси билан ҳамкорликда тузилган маълумотлар базасига киритилади. "Бу жиноятчиларни келажакда жавобгарликка тортиш учун асос яратиб, нолегал миграция, контрабанда, шу жумладан, қурол ва гиёҳванд моддалар, одам савдоси каби жиноятларга қарши янада самарали кураш олиб боришга ёрдам беради", — деб қўшимча қилган Тюфенкчи.

Вазирнинг сўзларига кўра, шахсларнинг юзларини танувчи янги тизим Туркиянинг Эрон, Ироқ қв Сурия билан чегарадош 11та назорат-ўтказув пунктларида ўрнатилган.

Теглар:
террорчи, чегара, Туркия

Асосий мавзулар