13:06 22 Январ 2017
Эфир
Кўз, архив сурат

Таниқли экстрасенсдан шов-шувли башорат - "Бу машҳур ўлади"

© Flickr/ Peter Sheik
Дунёда
Ҳавола олиш
2717211

Озарбайжонлик таниқли экстрасенс Зираддин Рзаевнинг башоратлари реал ҳаётда ўз тасдиғини топади, аммо уларнинг аксарияти фожиавийдир

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Москва шаҳрида яшовчи озарбайжонлик экстрасенс Зираддин Рзаев Sputnik Озарбайжон нашрига берган интервьюсида шов-шувли башоратлари ҳақида тилга олган.

Нашрда эълон қилинган қисқа интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Известный азербайджанский экстрасенс Зираддин Рзаев
Озарбайжонлик экстрасенс Зираддин Рзаев

- Зираддин, Вести.аз порталида эълон қилинган интервьюингиз ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. "Англия қора туманда қолганини кўряпман, бу уч кун давом этади" деб айтгансиз. Бу билан нима демоқчи бўлгансиз?

— Ҳа, тўғри, мен бу маълумот билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда бўлишганман. Бунга қадар эса ўз башоратимни очиқ айтишни истамагандим, бундан хавфсирардим. Аммо ҳозир ҳақиқатни айтишга тайёрман. Жорий йилда Буюк Британия қироличаси вафот этади, мамлакатда мотам эълон қилинади. Шу билан, 2017-йил Англия тарихида энг қайғули йил бўлади.

- Сиз бунга аминмисиз?

— Бунга шубҳам йўқ! Акс ҳолда бу ҳақда гапирмаган бўлардим. Мен оддий одамман, аммо Аллоҳ менга рўй берадиган ҳодисаларни олдиндан кўра билиш қобилиятини инъом этган. Бу башорат менга 2016 йилнинг 27 декабрида аён бўлган ва уни 2017 йилнинг 1 январида эълон қилганман. Ахир бу ҳақда гапириш катта масъулият талаб этарди.

- Сизнинг башоратларингиз кўпинча фожиавий характерга эга…

— Афсуски, шундай. Айтиш мумкин-ки, мен оқшомлари ҳотиржам ухлолмайман, тонгга қадар ёмон тушлар ва фожиаларни кўриб чиқаман. Мени ҳамиша қўрқув ва ҳавотирлар, шунингдек, арвоҳлар таъқиб қилади. Аммо буларга қарамай, ҳамиша яхши кайфиятни сақлаб қолишга интиламан.

Нашр шу ерда интевьюни тугатган ва суҳбатни тўлалигича сал кейинроқ эълон қилиш ҳақида айтиб ўтган.

Теглар:
қиролича ўлими, Британия, башорат

Асосий мавзулар