23:23 22 Июн 2017
Эфир
Мария Захарова, архив сурат

"Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ким пул билан таъминлашини Москва билади - Захарова

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
250260

"Вашингтон томонидан "Россиянинг сайловларга аралашуви" мавзусида эълон қилинган баёнотнинг ярмидан кўпи RT ва Sputnik агентлигига бағишланган, аммо ҳужжатни тузувчилар бошқа ресурслар ҳам борлигини унутиб қўйишган чоғи", - дея таъкидламоқда Россия ТИВ вакили Мария Захарова

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Захарова ҳар ҳафта ўтказиладиган брифинг чоғида Ғарбдаги ахборот оқимидан фарқли ўлароқ RT телеканали ва Sputnik агентлиги  альтернатив нуқтаи-назарлигини айтди, деб ёзган РИА Новости.

"Вашингтон томонидан "Россиянинг сайловларга аралашуви" мавзусида эълон қилинган баёнотнинг ярми RT ва Sputnik агентлигига бағишланган", — дея эслатиб ўтган дипломат. Ва ушбу ҳужжатни тайёрлаш устида ишлаганлар рус тилидан бехабар одамлар бўлса керак, дея тахмин қилган.

"Бу ҳужжатни тузганларга саволим бор: сизлар "Америка овози" ва "Озодлик радиостанцияси" сингари ресурслар борлигидан ҳам хабардормисизлар?… Агар улар рус тилини билишганларида ва икки дақиқа эътиборларини ушбу ресурсларда эълон қилинадиган материалларга қаратганларида, аминманки, улар бизга қўнғироқ қилиб, кечирим сўраган бўлишарди. Нега десангиз, бу ресурсларда олиб бориладиган ташвиқотни бошқа жойдан топиш амримаҳол", — дея фикр билдирган дипломат. Захарова шунингдек, "Америка овози" ва "Озодлик радиоси"ни ким молиялаштиришини Москвага яхши аёнлиги ҳақида қўшимча қилган.

Захарованинг  фикрига кўра, шу боис ҳам бу ерда "RT ва Sputnik агентлигининг ташвиқоти ҳақида гапириш ўринсиз.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ МРБ(ЦРУ) ва АҚШнинг бошқа разведка хизматлари Россияни навбатдаги бор сайловларга аралашганликда айблаб баёнот эълон қилган эди. Маълумотлар ўта маҳфийлигига иддао қилган ташкилотлар эълон қилинган айбловларига далил келтирмаган. Ҳужжатга мувофиқ, Америка разведка ҳамжамияти Россия ОАВлари ва ижтимоий тармоқлардаги ёзувлардан келиб чиққан ҳолда "Россия сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида маҳфий операция" ўтказган деган хулосага келган. АҚШ разведка хизматлари томонидан тайёрланган баёнотнинг деярли тенг ярми RT телеканали фаолияти ва Sputnik агентлигига бағишланган. RT телеканали бўйича 5 йил олдинги маълумотлардан фойдаланилган. 

Теглар:
Америка, РТ, Спутник, Мария Захарова

Асосий мавзулар