22:23 23 Октябр 2017
Эфир
Барбара ва Женна Буш-Хэгер, АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушнинг қизлари, архив сурат

Опа-сингил Бушлар Обаманинг қизларига хат ёзишди

AFP / BRENDAN SMIALOWSKI
Дунёда
Ҳавола олиш
48022

АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушнинг қизлари Барбара ва Женналар Барак Обаманинг зурриёдлари Малия ва Сашаларга мактуб битдилар. Хатда қизларга Оқ уйдан ташқарида кечириладиган ҳаётга доир маслаҳатлар берилган

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Опа-сингил Бушлар Барак Обаманинг қизларига хат ёзди, деб хабар тарқатмоқда РИА Новости.

"Эндиликда сизлар собиқ президентлар фарзандлари клубига аъзо бўлишингиз керак — бу сизлар интилмаган позиция", — дейилган мактубда.

Қизлар ўз номаларида, шунингдек, Оқ уйда меҳнат қиладиган инсонларни, жумладан, гулчи Ненсини унутмасликка, ҳамда АҚШ Маҳфий хизмати ходимлари билан алоқаларни сақлаб қолишга даъват қилишган.

"Биз Маҳфий хизмат билан алоқаларни сақлаб қолганмиз. Хизмат ходимлари бизнинг улғайишимиз гувоҳи бўлишган: биринчи учрашувлар, унаштирув маросими, асал ойи… Ҳаётда ҳаммаси ҳам осон кечмаслигини биламиз — сизлар ҳам, худди биз сингари бу одамлар тинмай таъқиб қилган ўсмир бўлдингиз. Лекин улар сизлар учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган", — дея таъкидлаганлар Барбара ва Женна Буш.

Қизлар ўз мактубларида Обаманинг қизлари Оқ уй томонидан қилинган кучли босимни бошдан кечиришгани, нотаниш одамлардан ўз ота-оналари номига ёғдирилган танқидларни эшитишга мажбур бўлишгани ҳақида ҳам айтиб ўтганлар.

20 январ куни АҚШнинг янги сайланган президенти — Дональд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Худди шу куни Барак Обама ва унинг оиласи Оқ уйни тарк этадилар.

Теглар:
Буш, Дональд Трамп, Барак Обама, АҚШ

Асосий мавзулар