Доктор Лиза жасади Новодевичье қабристонида дафн этилади

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишТу-154 қурбонлари хотирасига гуллар
Ту-154 қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ту-154 авиаҳалокати қурбонларининг жасадлари қолдиқлари ДНК-экспертизадан ўтказилгач, "Адолатли ёрдам" фонди раҳбари бўлган Елизавета Глинка (доктор Лиза) жасади аниқланди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ту-154 авиаҳалокати қурбонларидан бири, "Адолатли ёрдам" фонди раҳбари Елизавета Глинка (доктор Лиза) жасади 16 январь куни Новодевичье қабристонига дафн этилади, деб хабар берган РИА Новости.

Ту-154 қутқарув операцияси - Sputnik Ўзбекистон
Ту-154 фожеаси қурбонлари қариндошлари кредитлардан озод қилинади
Илгарироқ, нашр Ту-154 авиаҳалокати қурбонларининг жасадлари қолдиқлари ДНК-экспертизадан ўтказилгач, "Адолатли ёрдам" фонди раҳбари бўлган Елизавета Глинка (доктор Лиза) жасади аниқлангани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Москвадан Сурияга йўл олган Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Қора денгизга қулаган эди. Фожиа Сочида амалга оширилган заправкадан кейин юз берган.

Лайнер бортида 92 киши, шу жумладан, Александров номидаги хор оркестри артистлари, ҳарбийлар ва журналистлар, бўлган.

Елизавета Глинка 2015 йилдан бошлаб гуманитар миссиялар сафида бир неча бор Сурияда бўлган ҳамда сурияликларга дори-дармон тарқатиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида қатнашган.

Янгиликлар лентаси
0