02:17 24 Август 2017
Эфир
Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлди

Трамп Россияга қарши санкциялар қандай шартлар билан бекор қилинишини айтди

© REUTERS/ Mike Segar
Дунёда
Ҳавола олиш
78711

Трамп Обама томонидан киберҳужумлар сабабли Россияга киритилган декабрдаги санкциялар агар Москва террорчиликка қарши кураш ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам берса, бекор қилиниши мумкинлигини айтди

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни зудлик билан бекор қилмаслигини, аммо келажакда шундай бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда, деб хабар қилган РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, Трамп The Wall Street Journal нашрига берган бир соатлик интерьюси давомида Барак Обама томонидан Россияга қарши киритган санкциялар "ҳеч бўлмаса, муайян вақтга сақлаб қолиши"ни айтган. Бироқ Москва билан муваффақиятли ҳамкорлик вазиятида уларнинг бекор қилиниши мумкинлигини қўшима қилган. "Агар биз чиқиша олсак ва Россия ҳақиқатда бизга ёрдам берса, бирор ким ҳақиқатда яхши ишлар қилаётган бўлса, унга қарши санкцияларни сақлаб қолишнинг нима кераги бор?", деб айтган Трамп.

АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 29 декабрида АҚШ Россиянинг бир қатор фуқаролари ва ташкилотларига қарши санкциялар киритиб, АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборган эди. Шу куннинг ўзида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирувлар бюроси Россиянинг АҚШдаги киберҳужумларга алоқадорлиги ҳақидаги қўшма ҳужжатни чоп этиб, аммо бу айбловларга далил келтирмаган эди. Махсус хизмат буни "маълумот ўта махфийлиги" билан изоҳлади.

Расмий Кремльўз навбатида Вашингтон томонидан қўйилаётган айбловларни тўлиқ рад этиб келмоқда. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков АҚШ махсус хизматлари баённомаси асоссиз айбловлардан иборат эканлигини ва Москва бу айбловлардан "чарчаганини" таъкидлади.

Теглар:
санкциялар, Обама, сиёсат, Россия, АҚШ, Трамп

Асосий мавзулар