03:41 31 Март 2017
Эфир
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, архив сурат

Раҳмон Тожикистондаги ҳар бир хонадонни 24 соат ўчмайдиган свет билан таъминлади

© Facebook, пресс-служба президента РТ
Дунёда
Ҳавола олиш
290233

14 январ санасидан бошлаб Тожикистон ҳудудидаги барча хонадон ва корхоналар кун давомида ўчмайдиган электр қуввати билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республикада светга бўлган чеклов тўлиқ олиб ташланганини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

"Аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш, республикадаги ишлаб-чиқариш корхоналари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларни яхшилаш мақсадида, 2017 йилнинг 14 январ санасидан бошлаб электр қувватига қўйилган чеклов тўлиқ олиб ташланади. Яъни аҳоли, мамлакатдаги ижтимоий муассасалар ва ишлаб-чиқариш корхоналари суткасига 24 соат электр-қуввати билан таъминланади", — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон электр энергияси мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган махсус дастур туфайли бундай натижага эришилган.

Нашр шунингдек, Тожикистонда "Жануб — Шимол" 500-киловольтлик элекр узатиш тармоғи, яъни республиканинг ягона энергетик тизими яратилгани ҳақида айтиб ўтган.

"Эмомали Раҳмон, ўз чиқишида, шунингдек, 2016 йилнинг охирида "Душанбе-2" Иссиқликэлектрмаркази фойдаланишга топширилгани, ҳамда Роғун гидроэлектростанция қурилиши учун Вахш дарёси ўзани тўсилгани ҳақида гапирди", — деб хабар қилган нашр.

Таъкидланишича, Тожикистон президенти ўз нутқи якунида республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан электр қувватига тежамкорлик билан муносабатда бўлишларини, беҳудага сарф қилмасликлари ҳамда свет пулини ўз вақтида тўлашларини сўраган.

Асосий мавзулар