13:06 22 Январ 2017
Эфир
Европа Иттифоқи байроғи,архив сурат

Немис махсус хизматлари: Россия Европа ва АҚШ ўртасига совуқчилик туширмоқда

REUTERS/ Francois Lenoir
Дунёда
Ҳавола олиш
93802

Бу Москвага нисбатан қўйилаётган биринчи айблов эмас. Расмий Кремл бундан олдин ҳам бир неча бор ЕИга таъсир ўтказишга уринаётганликда айбланган

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Германия Федератив Республикаси махсус хизматлари Россия мунтазам равишда Европа ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга путур етказиб келган, деган баёнот билан чиқишди деб хабар қилган РИА Новости Spiegel нашрида немис ҳукумати учун эълон қилинган янги баёнотга асосланган ҳолда.

Ушбу ҳужжат ГФР разведка хизмати ва конституцияни ҳимоя қилиш бўйича муассаса ҳамкорлигида тайёрланган.

"Баёнот муаллифлари хулосасига кўра, Россия кўп йиллардан бери ЕИга аъзо мамлакатларга ўз таъсирини ўтказиб, айниқса Ғарбда мавжуд бўлган жамоатчиликка доир можароларни авж олдиришга уриниб келмоқда. Россия бу билан ЕИ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга путур етказишга, уларни йўққа чиқаришга эришмоқчи", — деб хабар қилган РИА Новости.

Нашрда таъкидланишича, Германия ҳукуматидагилар айни вақтда ушбу баёнот мағзи билан бундестаг депутатлари ва жамоатчиликни қай тарзда таништириш кераклиги ва бунга эҳтиёж бор-йўқлиги устида қизғин музокаралар олиб боришмоқда.

Москва номига биринчи бор бу каби туҳматлар ёғдирилаётгани йўқ. Расмий Кремл бундан олдин ҳам бир неча бор ЕИга таъсир ўтказишга уринаётганликда айбланган. Мисол учун, илгарироқ Болгариянинг кетаётган президенти Росен Плевнелиев РОссия Болқон мамлакатлари орқали Европа давлатларининг тинчини бузишга уринаётгани ҳақида баёнот қилган эди.

Польша ва Чехия ҳам Россия Евроиттифоқдаги стабил ҳолатни йўққа чиқаришга уринаётгани ҳақида бир неча бор айтишган. Польша Мудофаа вазири Антоний Мачеревич Москва қочоқлар инқирозини юзага келтириш орқали Европа тинчини бузмоқчилигини таъкидлаганди.

Шу билан бир қаторда, 2016-йилнинг сўнггида ўтказилган катта матбуот-анжумани вақтида Россия президенти Владимир Путин Москва ЕИ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини, аммо давлатни Европанинг ички масалалари қизиқтирмаслиги ҳақида гапирган эди. Владимир Путин Европа Иттифоқи аъзолари ўртасида ҳамфикрлилик тушунчаси мавжуд эмас, айниқса, миграция масаласида уларнинг фикри айро-айро эканини айтиб ўтган эди.

Асосий мавзулар