12:36 17 Октябр 2017
Эфир
Мишель ва Барак Обама, архив сурат

Обаманинг Оқ уйдаги нарсаларини юзга яқин хизматчилар олиб чиқиб кетади

© Flickr/ The White House
Дунёда
Ҳавола олиш
33822

Трампнинг қасамёд тадбири бошланиши билан Барак Обама Оқ уйдан кўчади

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Юзга яқин хизматчи ходимлар жума куни Оқ уйдан Барак Обаманинг юкларини олиб чиқиб кетадилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кўчиш жараёни худди ҳарбий операциядек амалга оширилар экан: Обама янги сайланган президент қасамёдига йўл олиши билан унинг юклари Оқ уйдан олиб чиқиб кетилади. Обамалар оиласи бундан буёғига Вашингтондаги уйларида истиқомат қилишади.

Нашр хабарига кўра, Обама кўчиб чиқиши билан Оқ уйга АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг багажлари олиб кирилади.

Трамп Ўзбекистон вақти билан 22.00да қасамёд қабул қилади. Худди шу вақтнинг ўзида икки муддат президентлик қилган Обаманинг ваколатлари тўхтатилади.

Обама Трамп қасамёди тадбирига кетиш олдидан Оқ уйдаги хизматчилар билан хайрлашади. Худди шу вақтнинг ўзида уйдаги шароит Трампга мослаштирила бошлайди. Нашрда ёзилишича, соғлом ҳаёт тарзига қатъий амал қилган Обамалар оиласи Овал кабинетда олма ва бодомлар сақлашган экан. Трамп эса фас-фудни хуш кўргани учун, эндиликда олма ўрнини чипс эгаллаши айтилмоқда.

Грузчики перевозят вещи семьи Барака Обамы из Белого дома
REUTERS / Yuri Gripas
Грузчики перевозят вещи семьи Барака Обамы из Белого дома

Бу каби талаблар раҳбарлар томонидан хизматчиларга олдиндан айтилади.

Оқ уй 20 январ кунининг ўзидаёқ Трамп кўчиб кириши учун тайёр ҳолатга келтирилади.

Теглар:
Вашингтон, Оқ уй, Обама, қасамёд, Трамп

Асосий мавзулар