12:39 17 Октябр 2017
Эфир
Матбуот

АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган

© Sputnik/ fragolerosse
Дунёда
Ҳавола олиш
459652

Марказий разведка бошқармаси "совуқ уруш" даврига оид махфий ҳужжатларни ошкор қилди, бу ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik, Антон Курилкин. МРБ сайти орқали қидирув берилганида Ўзбекистон тилга олинган 2259та ва "Uzbek" сўзи қайд этилган 3982та ҳужжат чиқади. Америкаликларни нима қизиқтирган?

Барча нарса — иқтисодиёт, инфраструктура, сиёсий қизиқишлар, республикадаги совет армияси қисмлари жойлашуви, тиббиёт ва фан. Масалан, АҚШ разведкасини пахта ва Ўзбекистон ирригацион тизими жудаям қизиқтирган. Ошкор қилинган маълумотлардан бири Катта Фарғона каналидаги тўғон суратидир.

Фото Большого Ферганского канала из доклада ЦРУ
CIA
МРБ ҳужжатида берилган Катта Фарғона канали сурати

Америкалик жосусларнинг Ўзбекистонда қандай фаолият юритишгани ҳақида маълумотлар берилмаган — улар ҳали ҳам махфийлик тамғаси остида турибди.

Республикадаги вазият ҳақидаги маълумотни улар асосан очиқ манбалардан олишган.

Ошкор қилинган маълумотларнинг аксарияти совет газеталаридан кўчирмалар, теледастурларни ҳикоя қилиб бериш ва совет олимлари диссертацияларининг мазмунидан иборат.

Америкаликлар барча совет газеталари, журнал ва ҳафталикларини ўқиб боришган. Масалан, тиббиёт соҳасидаги маълумотларни "Медицинский работник" журналидан олишган.

Янгиликлар манбаси сифатида улар йирик эмас, маҳаллий — "Андижанская правда", "Правда Востока" ва бошқа газеталардан фойдаланишган. Улар учун "История СССР", "География в школе" илмий журналлари йирик статистика манбаси бўлган. Масалан, Ўзбекистоннинг совет ҳокимияти давридаги дастлабки 25 йил давомида эришган ютуқларини улар СССР тарихи журналидан билишган.

Ошкор этилган архивда ҳақиқий жосуслик маълумотлари кам. Лекин улар учраб туради. Масалан, республика транспорт вазирлиги биносининг батафсил тасвирланиши. Ҳисоботда ҳатто кабинетлар жойлашуви туширилган чизма ҳам бор.

Расположение кабинетов министерства транспорта в Узбекской ССР
CIA
Ўзбекистон ССР транспорт вазирлигидаги кабинетлар жойлашуви

Америка разведкаси сайтида жами бўлиб 13 миллион ҳужжат ошкор этилган. Улар орасида НУЖларни кузатиш ва инсоннинг яширин имкониятларини ўрганиш бўйича яширин тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.

Асосий мавзулар