12:36 17 Октябр 2017
Эфир
Мишель Обама, Меланья Трамп, Дональд Трамп ва Барак Обама Вашингтондаги Оқ уйда, архив сурат

Трамп Обама билан чойхўрлик қилиш учун Оқ уйга етиб келди

AFP / JIM WATSON
Дунёда
Ҳавола олиш
38011

Чойхўрликдан сўнг Обама Трамп билан бирга Капитолий тепалигидаги АҚШ Конгресси биносида бўлиб ўтадиган қасамёд тадбирига йўл олади

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп жума куни Оқ уйга етиб келди, у бу ерда кетаётган президент Барак Обама билан норасмий учрашув ўтказади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Учрашув расмий қароргоҳнинг Мовийранг хонасида ёпиқ чойхўрлик шаклида ўтказилади, деб ёзган нашр. Маросимда Мишель Обама ва Мелания Трамп ҳам иштирок этишади.

АҚШнинг барча президентлари ўзидан кейин келаётган раҳбар билан чойхўрлик қиладилар.

Чойхўрликдан сўнг Обама ва Трамп биргаликда Капитолий тепалигидаги АҚШ Конгресси биносида бўлиб ўтадиган қасамёд тадбирига йўл олишади.

Обама ва унинг рафиқаси Мишель Трамп ва Меланияни Оқ уй остонасида қарши олишган. Обама костюм-шим ва кўк бўйинбоғда бўлган. Трамп эса учрашувга қизил бўйинбоғ тақиб келган, Мелания мовий ранг пальто ва қўлқопда бўлган.

Трамп Обама билан қўл бериб кўришган, сўнгра Мишельни маҳкам бағрига босиб, икки яноғидан ўпиб қўйган.

Сиёсатчиларнинг рафиқалари ҳам бир-бирларини бағрига босишган ва Меланья Мишелга совға солинган бежирим қутичани топширган.

Сўнгра жуфтликлар эсдалик учун суратга тушишган ва бино ичкарисига йўл олишган.

Теглар:
Капитолий, Оқ уй, қасамёд, АҚШ, Трамп

Асосий мавзулар