14:02 20 Октябр 2017
Эфир
Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан, архив сурат

Дональд Трамп президент бўлгани шарафига Мелания билан рақс тушди

© REUTERS/ Carlo Allegri
Дунёда
Ҳавола олиш
55131

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан қасамёд шарафига уюштирилган балда президент сифатида илк рақсни ижро этди

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Дональд Трамп президент сифатида ўзининг илк рақсини ижро этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишича, қасамёд шарафига уюштирилган балда Трамп саҳна ортидан Мелания билан қўл ушлашган ҳолатда чиқиб келган. Эндиликда Американинг биринчи хонимига айланган Мелания елкалари очиқ, узун қаймоқранг либосда бўлган.

​Обама билан чойхўрлик қилиш учун мовийранг либос танлаган Мелания аллақачон омманинг олқишига сазовор бўлган эди. Сабаби, либос аёлга жуда ярашган, ва Трампнинг қасамёд тадбирини томоша қилиш учун келган халойиқ "Наҳотки, шу Мелания бўлса" дея кўзларига ишонишмаган эди.

Трамп аввалига кўпминглик аудитория олдида қисқа нутқ сўзлаган. "Биз буни уддаладик!", деб айтган ва навбатдаги бор Американи "яна қудратли давлатга айлантириш" ваъдасини берган. Шундан сўнг рафиқасига юзланиб, "агар мен билан рақс тушсангиз, катта илтифот кўрсатган бўлардингиз", деб айтган. Бал трансляцияси Fox News телеканали томонидан амалга оширилган.

Теглар:
АҚШнинг янги президенти, Мелания, қасамёд, Трамп

Асосий мавзулар