12:37 17 Октябр 2017
Эфир
АҚШнинг 45 президенти Дональд Трамп, архив сурат

Трамп Обама олиб ташлаган Черчилль ҳайкалини Оқ уйга қайтарди

© Sputnik/ Кевин Даунс
Дунёда
Ҳавола олиш
42715

Буюк британиялик сиёсатчи Уинстон Черчиллнинг ҳайкали Трамп қасамёд қабул қилган куннинг ўзидаёқ Оқ уйдаги Овал кабинетга қайтарилган

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Трамп Обама томонидан 2009 йилда олиб ташланган Уинстон Черчилль ҳайкалини Овал кабинетга қайтарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарга кўра, АҚШнинг 45-президенти Оқ уйдаги иш кабинети кўринишини тубдан янгилашни режалаштирган. Жумладан, у тез орада Овал кабинетдаги тўқ-қизил рангли пардаларни бошқа рангдагисига алмаштирмоқчи.

Черчилль ҳайкалининг олиб ташланиши сабабларига келсак, Барак Обама 2009 йилда президент этиб сайлангач, Авраам Линкольн ва Мартин Лютер Кинг бюстларига жой ажратиш учун шундай қарор қабул қилган, деб ёзган нашр.

Нашрга кўра, Трамп қасамёд қабул қилиши билан "енг шимариб" ишга киришган. Трамп ва унинг Республикачилар партияси собиқ президент Обама томонидан амалга оширилган ислоҳотни тезкорлик билан бекор қилишни режалаштирмоқда.

Асосий мавзулар