БМТ махсус вакили Сурия музокаралари олдидан АҚШ элчиси билан учрашди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБМТ Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура
БМТ Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Остонада 23-24 январ кунлари Россия ва Қозоғистон ташаббуси билан уюштирилган Сурия тинчлик музокаралари бўлиб ўтади. Унда Россия, Туркия, Сурия ва Эрон вакиллари ҳамда БМТ махсус вакили Стаффан де Мистура иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. БМТ махсус вакили Стаффан де Мистура, Остонда эрта бошланиши кутилаётган Сурия тинчлик музокаралари олдидан Қозоғистондаги АҚШ элчиси билан учрашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

Остона шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Сурия мухолифати вакиллари Остонага етиб келди

"Биз енг шимариб ишлаяпмиз. Бошқа изоҳ берилмайди", — деди де Мистура ушбу учрашувдан кейин. Учрашувда махсус вакилнинг ёрдамчиси Рамзи ар-Рамзи ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, эртага Остонада Россия ва Қозоғистон ташаббуси билан уюштирилган Сурия тинчлик музокаралари бошланиши керак. Унда Россия, Туркия, Сурия ва Эрон вакиллари ҳамда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура иштирок этади.

АҚШ вакиллари ҳам ушбу музокараларда иштирок этишга хохиш билдиришган эди, лекин Сурия можаросини ҳал қилишда бевосита иштирок этаётган мамлакатлар АҚШни таклиф қилишмади. Ушбуни вазият нуқтаи назаридан, де Мистуранинг АҚШ элчиси билан учрашуви ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0