11:43 21 Август 2017
Эфир
Mercedes-Benz

Тарихий Mercedes-Benz 6,6 млн $га сотилди

© rmsothebys.com
Дунёда
Ҳавола олиш
18512

Савдога қўйилган модель 1939 йилда ишлаб чиқарилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг автомобиль совет дипломатларига келиб тушган, сўнгра Москвага олиб кетилган

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бундан 50 йил илгари собиқ СССРдан олиб чиқиб кетилган Mercedes-Benz автомобили АҚШдаги кимошди савдосида 6,6 миллион долларга сотилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Sotheby's кимошди савдо уйининг маълум қилишича, томи йиғиштириладиган 540К Special модели атиги 25та чиққан.

Савдога қўйилган модель 1939 йилда ишлаб чиқарилган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг автомобиль совет дипломатларига келиб тушган, сўнгра Москвага олиб кетилган.

Москвада машинани таниқли коллекционер ва реставратор Артур Лештин сотиб олган.

Кейинчалик автомобиль швециялик таржимон Альф Йоханссонга сотилган бўлиб, у 1967 йилда машинани Швецияга миниб кетган.

540К туркумидаги "Мерседес"лар 1936 йилдан чиқа бошлаган бўлиб, немисларнинг урушдан олдинги давр автосаноатининг юксак намунаси ҳисобланади.

Асосий мавзулар