ОАВ: кўчаларда сим-карта сотувчи мигрантлар Россиядан ҳайдаб чиқарилади

© pixabayТелефон ва сим-карта
Телефон ва сим-карта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда янги ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида ноқонуний сим-карта савдоси билан шуғулланувчиларни жаримага тортиш, сотувчи-мигрантларни эса мамлакатдан чиқариб юбориш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россиянинг Роскомнадзор компанияси ва Ички ишлар вазирлиги янги қонун лойиҳасини ишлаб-чиқди. Ҳужжжатда сим-карталар савдоси билан ноқонуний шуғулланувчиларга жарима солиш ҳамда сотувчи-мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Оператор ваколатисиз сим-карталар тарқатиш билан шуғулланган жисмоний шахсларга — 2-5 минг рубл, юридик шахсларга — 100-200 минг рубл жарима солиш белгиланган", — деб ёзади нашр.

Хабарда айтилишича, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ноқонуний равишда сим-карта сотиш билан шуғуллансалар, уларга 50-60 минг рубл миқдорида жарима солинади ва товарлари тортиб олинади, шунингдек бу шахслар 15 суткага ҳибсга олиниб, Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.

Янгиликлар лентаси
0