12:38 28 Феврал 2017
Эфир
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, архив сурат

Ким Чен Иннинг акаси вафот этди

REUTERS / KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
Ким Чен Намнинг жумбоқли ўлими (5)
30711

Малайзия полицияси Шимолий Корея давлати етакчиси Ким Чен Иннинг акаси вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Малайзия полицияси мамлакатда ҳалок бўлган Шимолий Корея фуқароси — Ким Чен нам, яъни Шимолий корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси эканлигини тасдиқлади, деб хабар қилган РИА Новости.

Нашрга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ким Чен Нам вафоти сабабларини аниқлашга муваффақ бўлмаганлар.

Илгарироқ, Жанубий Кореянинг "Чосон-ТВ" телеканали ҳукуматдаги мансабдор шахслардан олинган маълумот асосида КХДР етакчисининг акаси Малайзиядаги аэропортлардан бирида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Журналистлар маълумотига кўра, қотиллик икки нафар аёл томонидан содир этилган.

Улар ғойиб бўлишга улгурганлар.

Полиция бу аёллар Шимолий Корея агентлари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, деб хабар қилган телеканал.

Ким Чен Нам — КХДРнинг собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг тўнғич ўғли. У мамлакатни тарк этганига кўп вақт бўлган. Шу кунга қадар Макаода яшаб, бизнес билан шуғулланган. Бир вақтлар мамлакатга айнан Ким Чен Нам раҳбарлик қилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Аммо бундай бўлмади, бошқарув постини кенжа ўғил Ким Чен Ин эгаллади.

Мавзу:
Ким Чен Намнинг жумбоқли ўлими (5)