04:55 23 Июн 2017
Эфир
Калинин проспекти, архив сурат

Россия йил охиригача СССРнинг ҳамма ташқи қарзларини узади - ОАВ

© Sputnik/ В. Захаров
Дунёда
Ҳавола олиш
109522

Россия собиқ Иттифоқнинг ташқи қарзларини узишни якунига етказмоқда, сўнгги транш шу йил Босния ва Герцоговинага ўтказилади, деб хабар қилмоқда Россия оммавий ахборот воситалари

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россия йил охиригача СССРнинг ҳамма ташқи қарзларини узади, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарга кўра, Россия собиқ Иттифоқнинг ташқи қарзларини узишни якунига етказмоқда. Сўнгги транш шу йил Босния ва Герцоговинага ўтказилади.

Россия Иқтисодиёт вазирлиги ўтган ҳафтада Македония олдидаги 60,6 миллион доллар қарзини узгани ҳақида ахборот берган ва шу пайтдан эътиборан фақат Босния ва Герцоговина олдида қарзи қолганини таъкидлаб ўтган.

Россия Иқтисодиёт вазирлиги матбуот-хизмати ушбу қарз 2017 йилги давлат бюджети ҳисобига узилишини маълум қилган.

Вазирлик расмий ҳужжатларига кўра, бу мақсадни амалга ошириш учун 512,3 миллиард рубл маблағ тикилган.

Теглар:
транш, ташқи қарз, Россия

Асосий мавзулар