08:34 29 Апрел 2017
Эфир
Трамп фармонига қарши Вашингтонда ўтказилган митинг

АҚШнинг йирик шаҳарларида мигрантлар иш ташлаш эълон қилди

© Sputnik/ Алексей Агарышев
Дунёда
Ҳавола олиш
35151

АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида пайшанба куни "Иммигрантларсиз бир кун" акциясига старт берилди. Бунинг натижасида Америкадаги бизнесменлар фаолиятида узилишлар рўй берди, мигрантлар эса пул сарфлашдан қатъий бош тортдилар

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. АҚШнинг бир қатор йирик шаҳарларида мигрантлар иш ташлаш эълон қилишди, деб хабар берди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, пайшанба куни АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида "Иммигрантларсиз бир кун" акцияси старт олди, бу бизнесдаги узилишлар ва муҳожирларнинг пул сарфлашдан бош тортишларига олиб келган.

Акциядан мақсад АҚШ президенти Дональд Трампга мигрантлар мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётганликларини намойиш этиш бўлган.

Илгарироқ Трамп Америкага кириб келаётган муҳожирларга қарши қаратилган бир нечта фармонларга имзо чеккани ҳақида хабар қилган эдик.

РИА Новости хабарига кўра, "аксарият муҳожирлар ва бизнесменлар мигрантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пайшанба куни ишлашдан воз кечган".

"Иммигрантсиз бир кун" туфайли Американинг маданий ҳаёти ҳам жабр кўрган. Хусусан, Массачусетс штатида Davis Museum музейи раҳбарияти мигрант-рассомлар томонидан яратилган ёхуд мигрантлар томонидан музейга тақдим этилган санъат асарларини деворлардан ечиб олган. Картиналар ўрнига "мигрант томонидан яратилган ёки тақдим этилган" деган тахтачалар осиб қўйилган.

Нашр хабарига кўра, норозилик намойишларига АҚШ президенти Трамп томонидан жиноятларда айбдор деб топилган мигрантларга нисбатан депортация қоидалари кучайтирилиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, Трампнинг етти мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини вақтинча таъқиқлаш ҳақидаги фармони ҳам мигрантлар орасида норозилик уйғотган.

Асосий мавзулар