Россия Тожикистонда 20та мактаб қуради

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМосква мактабида электрон дарс
Москва мактабида электрон дарс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тожикистонда рус тилида таълим бериладиган 20та мактаб қуради

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Россия Тожикистонда рус тилида таълим бериладиган 20га яқин мактабларни қуришни режалаштиряпти, деб хабар қилди журналистларга Россиянинг биринчи вице-премьери Игорь Шувалов икки мамлакат президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича. РИА Новости хабари асосида.

РФ президенти В. Путиннинг Тожикистонга расмий ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Россияда тожикистонликлар учун имтиёзлар бисёр, деди Путин Раҳмонга
"Биз таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар қурилиши билан боғлиқ лойиҳаларни муҳокама қилдик. Президент ҳукуматга ушбу масалани ишлаб чиқиш юзасидан топшириқларни берди. Тожикистонда мактаблар қурилиши келаси йилдан бошланиши тахмин қилинмоқда", — деган Шувалов.

Хабарда таъкидланишича, Россия мактаблар қурилиши учун сармоя киритади, таълим даргоҳлари таъминоти эса Тожикистоннинг ўзининг зиммасида бўлади.

Шуваловга кўра, инвестициялар ҳажми ҳозирча ноаниқ.

Сал олдин Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф киритган. Путин Эмомали Раҳмоннинг таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

 

Янгиликлар лентаси
0