17:28 28 Июн 2017
Эфир
Саудия Арабистони, Макка шаҳри

Саудия Арабистонидан 5 миллион мигрант депортация қилинади

© Flickr/ Fadi El Benni
Дунёда
Ҳавола олиш
68411

Саудия Арабистони айни вақтда аҳолисининг 20%ини - яъни беш миллион нафар нолегал мигрантларни депортация қилиш дастури устида ишламоқда, деб хабар берди РИА Новости

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Бу ҳақдаги қарор Подшоҳлик Шўроси(парламенти)да муҳокама қилинмоқда, деб ёзган нашр.

Хабарда айтилишича, бу таклиф депутатлардан бири — Садка Фадел томонидан билдирилган.

Al Hayat нашри хабарига кўра, қироллик расмийларини кўпроқ мигрантлар келажакдаги Саудия фуқаролигини талаб қилиб, уларни "табиийлаштириш"ни сўрашларидан ҳавотир олишмоқда.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган "депортация кампанияси" Саудия Арабистони ҳукумати томонидан биринчи бор қўлланилаётгани йўқ. 2012 йилдан 2015 йилга қадар мамлакатдан 243 минг покистонлик чиқариб юборилган — уларнинг айримлари террорчиликда айбланган.

Саудиячиларнинг аксарияти миграция жиноятчилик даражасини оширади, гастарбайтерлар эса иқтисодий томондан ўзига тўқ маҳаллий аҳолига кўпроқ ҳужум қилмоқда, деган фикрда.

Аммо қироликка вақтинча яшаш учун кўчиб келганлар ҳам ўз қисматидан хурсанд эмас. 2014 йилда нефт нархи кўтарила бошлаганда, мамлакатда ўз меҳнат ҳақини ололмаган покистонлик ишчилар томонидан норозилик намойишлари ўтказилган. 2017 йилнинг январ ойида эса аҳвол шу даражага бориб етадики, муқаддас Макка шаҳрида тўқнашувлар юз бериб, бу ёлланиб ишлаётган ишчиларни ҳибсга олиш билан якунланади.

Асосий мавзулар

  • Касса в здании пассажирского вокзала

    "Тошкент - Урганч" йўналишида кассирлар "билет йўқ" деган вагон манзилга ярим бўш ҳолда етиб борган. Бундан ҳайрон бўлган фуқаро ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдирди.

    73
  • Остонада бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси

    Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "Expo 2017" иштирок этаётган давлатлар мухлисларни қандай чорлаётганини биласизми? Миллионлаб одамларни гўзаллиги билан мафтун қилган мажмуани қуришга қанча сарфланганини-чи? Остонада сафарда бўлиб қайтган журналист Даврон Тожиалиев томонидан тайёрланган репортаж орқали шу ва бошқа қизиқарли маълумотларни билиб оласиз

    118
  • Катта Рахмат: Мирзиёев о гостеприимстве России и чувстве окрыленности

    Жорий йил 27 июн куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қатор фармон ва қарорларга мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди

    1460