15:19 24 Март 2017
Эфир
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров

Қудратли Россия Марказий Осиёни ўзига "тобе" қилишга уриняптими - Лавров жавоби

© Ruptly.
Дунёда
Ҳавола олиш
276625

2017 йил Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатганига 25 йил тўлади. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг асосий белгилари ҳақида сўзлади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2017 йил 15 март куни "Халқаро ҳаёт" журналида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг интервьюси эълон қилинди.

Интервью Россия ТИВ расмий сайтида чоп этилган.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган чорак аср давомида Марказий Осиё давлатлари халқаро ҳаётнинг тенгҳуқуқли иштирокчиларига айланди. Бу вақт мобайнида Россия Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон билан иттифоқдошлик ёки стратегик шерикчилик алоқаларини ўрнатган.

Нашрнинг "Ғарб Россия СССРни қайта тикламаса ҳам, аммо собиқ Иттифоқ мамлакатларини, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларини ҳам ўзига "тобе" қилиб олишга доир уринишларини  қўймаяпти, дея таъкидлашда давом этмоқда. Марказий Осиё давлатлари ривожланишида Россиянинг реал роли жиҳатидан бу баёнот юзасидан қандай изоҳ берасиз?", деган саволга Лавров қуйидагича жавоб қайтарган:

"Неоимпериалистик" мақсадлар, чунончи СССРни тиклаш ҳақидаги режалар фантастика жанрига тегишли ва жиддий муҳокамага лойиқ эмас. Россия ҳар доим собиқ совет республикалари халқларининг мустақиллик ва мустақил ривожланиш йўли фойдасига қилган танловларига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Россия улар билан турли форматларда фақат тенглик тамойиллари ва бир- асосида ҳамкорлик муносабатларини қуради.

Бу шунингдек, Марказий Осиё давлатларига ҳам тегишли. Бугун биз икки томонлама муносабатлар негизида ҳамда МДҲ, ОДКБ, ЕИИ, ШҲТ сингари интеграция бирлашмалари доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз", — деган Лавров.

Теглар:
ЕИИ, Лавров, Туркманистон, Тожикистон, Марказий Осиё, Ўзбекистон, Россия, СССР, Қирғизистон, Қозоғистон

Асосий мавзулар